Бугун 17 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Жиззахда солиқ қарзи эвазига яна бир метан заправка хатланди

Жиззахда солиқ қарзи эвазига яна бир метан заправка хатланди

Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликнинг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади. Солиқларни ундириш-энг қадимги вазифалардан ва давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири ҳисобланган.

Жиззах вилояти Солиқ бошқармасининг Солиқ мажбуриятига эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарзини ундириш бўйича қарорларига асосан “B.H” МЧЖдан ижро ҳужжатлари бўйича жами 324 000 000 сўм солиқ қарзи ундириш бўйича ижро варақалари Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг ҳисоб рақамларига банд солиниб, барча мол-мулкларига тақиқ ўрнатилган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли ишга тушмаган Метан заправка бино-иншоотлари хатланди.

Қарздорлик тўлиқ бартараф қилинмаган тақдирда, ушбу мулк воситаси аукцион савдоларида сотилиб, тушган пуллар қарздорликга йўналтирилади.

Киритилди: 20:35 16.09.2025. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!