Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Қозоғистоннинг Актау шаҳри туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди

Қозоғистоннинг Актау шаҳри туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди

Қозоғистоннинг Актау шаҳри 2025 йилда туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Бу ҳақда Халқаро Туркий маданият ташкилоти хабар берди.

Лойиҳа 5 апрелда бошланади ва ноябргача давом этади. Маданий тадбир учун махсус этник шаҳарча қурилади, унда 7 та қишлоқ жойлашади – бу қишлоқлар туркий халқларнинг маданияти ва анъаналарини намойиш этади. Дастлабки маълумотларга кўра, фестивалнинг очилишига 500 га яқин санъаткорлар жалб этилади.

Ўз навбатида ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев Ақтау шаҳри Каспий денгизи соҳилида жойлашгани билан аввалги маданият пойтахтлари орасида ўзига хослигини таъкидлади.

Айни пайтда Мангустау вилояти ҳокими Нурдаулет Қилибай кенг кўламли тадбирнинг муҳимлигини таъкидлаб, барчаси юқори савияда ўтишини қўшимча қилди.

Киритилди: 16:00 08.02.2025. Ўқилди: 1133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!