Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистонлик қутқарувчиларнинг иккинчи гуруҳи Туркиянинг Газиантеп шаҳрига етиб борди

Қозоғистонлик қутқарувчиларнинг иккинчи гуруҳи Туркиянинг Газиантеп шаҳрига етиб борди

Қозоғистонлик қутқарувчиларнинг иккинчи гуруҳи Туркиянинг Газиантеп шаҳрига етиб борди, дея хабар беради Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

«Ҳозирда техника ва ходимларни тушириш ишлари олиб борилмоқда. Шундан сўнг янги келган қутқарувчилар учун қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш учун ҳудудлар аниқланади», — дейилади хабарда.

Иккинчи гуруҳ 60 кишидан иборат бўлиб, улар орасида Шошилинч тиббий ёрдам марказининг қутқарувчилари, Табиий офатлар тиббий маркази шифокорлари, кинологлар бор.

Киритилди: 23:46 08.02.2023. Ўқилди: 2238 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!