Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистонлик олимпиячилар мукофот пулларини муҳтожларга тарқатишди

Қозоғистонлик олимпиячилар мукофот пулларини муҳтожларга тарқатишди

Токиода бўлиб ўтган сўнгги Олимпия ўйинларида Қозоғистон терма жамоаси 8 та бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди. Саккиз нафар совриндорнинг ҳар бири давлатдан 75 минг доллар миқдорида пул мукофотлари олди. Бу учинчи ўрин учун мукофот пулининг қийматидир

Эркин курашчи Нурислом Санаев қозоғистонлик спортчилардан биринчи бўлиб мукофот пулларини хайрия қилишга қарор қилди.

«Мен болалигимдан Олимпиада олтин медални қўлга киритишни, муҳтож, камбағал ва касал болаларга ёрдам беришни орзу қилардим. Шу сабабдан, орзуимни амалга ошириш учун мен мукофот пулимнинг барчасини Қозоғистоннинг камбағал оилалари ва касал болаларига бермоқчиман. Улар бахтли бўлсин!» - деб ёзган Санаев Instagram саҳифасида.

Унинг ортидан Токио Олимпиадаси бронза медали совриндорлари, Қозоғистон терма жамоаси боксчилари Камшибек Кункабоев ва Сакен Бибосинов ўз мукофотларини хайрия ишларига топширишга қарор қилишди.

Худди шундай қарор қозоғистонлик оғир атлетикачилар Зулфия Чиншанло ва Игорь Сон томонидан ҳам қабул қилинган.

«Олимпия терма жамоасидаги биродарларимиз мукофот пулларини хайрия ишларига сарфлаб, бизга яхши ўрнак кўрсатдилар. Бизни, Олимпиада ғолибларини, давлат, федерация ва вилоят жуда яхши қўллаб-қувватлайди. Ва бу ажойиб! Aммо шуни унутмаслигимиз керакки, бу маблағга муҳтож одамлар бор. Шунинг учун, оғир атлетика федерацияси кўмагида, мукофот пулимни яхши мақсадларга йўналтираман», - дея изоҳ берган Чиншанло.

Игорь Сон эса мукофот пулини Олмаота вилоятидаги муҳтожларга ёрдам бериш учун сарфлайди.

«Мен ўзим Кичик Уштобе шаҳриданман ва мен имкон қадар кўпроқ вилоятлик ўғил-қизлар менинг ишимни такрорлашини хоҳлайман. Шунинг учун федерациямиз ёрдамида мукофотимни ҳудудимиздаги муҳтожларни қўллаб-қувватлашга йўналтираман», деган Сон.

Киритилди: 16:54 24.08.2021. Ўқилди: 3699 марта. Фикрлар сони: 12 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!