Қозоғистонлик ҳужумчи Алдиёр Нургали Испаниянинг "Леванте" клуби билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Бу ҳақда ASnews.kz хабар берди.
Остоналик футболчи "3+2" схемаси бўйича шартнома имзолади. Агар икки йиллик опция фаоллашса, клуб футболчини асосий жамоага ўтказишни кафолатлайди. Агар "Леванте" ҳамкорликни узайтирмасликка қарор қилса, футболчи клубни эркин агент мақомида тарк этиш ҳуқуқига эга бўлади.
17 ёшли ҳужумчи 2026 йилнинг баҳорига қадар "Леванте" U-19 ёшлар жамоасида тўп тепади.
Қайд этилишича, Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси ҳужумчисига Испаниянинг бошқа клублари - "Валенсия" ва "Вильярреал" ҳам қизиқиш билдирган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда "Эльче"га қарши кечган баҳсда Алдиёр Нургали дубль қайд этиб, жамоасига 2:1 ҳисобида ғалаба келтирган эди.