Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Москвага мигрантлар керак

Москвага мигрантлар керак

Москва мэрининг таъкидлашича, идеал шароитларда шаҳар мигрантларсиз ҳам яшаши мумкин эди, аммо реал демографик ва иқтисодий омиллар буни имконсиз қилади.

Москва яқин келажакда ишчи кучининг кескин танқислиги туфайли меҳнат мигрантларини жалб қилишдан воз кечолмайди, бу ҳозирда тахминан 500 минг кишини ташкил этади. Бу ҳақда Москва шаҳар думаси йиғилишида сўзга чиққан мэр Сергей Собянин маълум қилди.

Шаҳар раҳбарининг таъкидлашича, идеал шароитларда шаҳар мигрантларсиз ҳам яшаши мумкин эди, аммо реал демографик ва иқтисодий омиллар буни имконсиз қилади.

«Иқтисодиёт ва демография, афсуски, ўз қоидаларини белгилайди», деди у.

Собяниннинг сўзларига кўра, ҳозирги демографик вазият ва иқтисодиёт тузилмасининг ўзига хос хусусиятлари миграция сиёсатига синовдан ўтган ёндашувни талаб қилади.

Шу билан бирга, у истиқболда кадрлар тақчиллиги иқтисодий ўсиш секинлашган тақдирда ҳам ортади, деган фикрни билдирди.

Шунингдек, мэрнинг таъкидлашича, мавжуд қийинчиликларга қарамай, миграция пойтахтнинг ривожланишига сезиларли ҳисса қўшиб, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 5-6 фоизигача таъминлайди. Унинг сўзларига кўра, меҳнат мигрантлари сонининг кескин қисқариши инфляциянинг ошишига ва асосий соҳаларда, жумладан, саноат ва мудофаа соҳасида кадрлар етишмовчилигининг кучайишига олиб келиши мумкин.

Якунда Собянин пойтахт расмийлари популистик қарорлардан қочиб, миграция соҳасида изчил тартиб ўрнатиш ниятида эканини айтиб, миллатлараро ва динлараро тотувликни сақлаш муҳимлигини таъкидлади.

Киритилди: 23:24 25.12.2025. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!