Россия халқ артисти Вера Алентова 83 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Пушкин номидаги драма театри матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, актриса Маяковский номидаги театрда бўлиб ўтган актёр Анатолий Лобоцкий билан хайрлашув маросими вақтида ўзини ёмон ҳис қилган. У тез ёрдам ходимлари томонидан шифохонага олиб кетилган, аммо санъаткорнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.
Вера Алентова "Москва кўз ёшларга ишонмайди" фильмида бош ролни ижро этган. У яратган Катерина Тихомирова образи Москвага келиб, оддий ишчидан йирик корхона раҳбаригача бўлган йўлни босиб ўтган, шу билан бирга шахсий бахтини ҳам топган аёл тақдирини акс эттиради.
Вера Алентова 2021 йилда вафот этган ушбу фильм режиссёри Владимир Меньшовнинг рафиқаси эди.
Актриса, шунингдек, "Бальзак ёши ёки барча эркаклар ўз...", "Ширли-мирли", "Эртага уруш бўлди", Майамилик куёв" фильмларидаги роллари билан ҳам кенг танилган.
У 60 йил давомида А. С. Пушкин номидаги драма театри саҳнасида ҳам ижод қилган.