Россиялик Жаҳон чемпиони Жамбулат Бижамов Дубайда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида россиялик боксчиларнинг кучли рақиблари бўлмагани ҳақидаги фикрларга қўшилмаслигини билдирди.
"Энг кучли терма жамоалар — анъанавий равишда Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон. Ливерпулдаги жаҳон чемпионатида россияликлар йўқ эди, Ўзбекистон ва Қозоғистон эса медалларнинг ярмини қўлга киритди. Дубайда бу жамоалар биринчи рақам остида қатнашди. Энди эса биз пайдо бўлдик — кўриниб турибдики, бу кўпчиликка ёқмаяпти.
"Шуни таъкидламоқчиманки, финалда мен амалдаги жаҳон чемпиони — Ўзбекистонлик Жавоҳир Умматалиевни мағлуб этдим. Ўйлайманки, бундай ғалабалар рақобат даражаси ҳақидаги барча саволларга жавоб беради", — деди Бижамов.