Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистондан Ўзбекистонга ерости қувури орқали бензин ташиганлар ушланди

Қозоғистондан Ўзбекистонга ерости қувури орқали бензин ташиганлар ушланди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Қозоғистондан Қибрайга ер остидан ўтказилган қувур орқали бензин ташиганлар ушланди, деб хабар берди ЎзА.

Аниқланишича, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи М.М. (1986 й.т.) ва X.X. (1997 й.т.) Қозоғистон фуқароси А.К. билан ўзаро тил бириктирган. Улар қўшни давлатдан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний йўллар билан Аи-92 маркали бензин ёнилғисини ўтказиш ва сотиш билан шуғулланган.

Улар ушбу ноқонуний ишни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариёғоч тумани ҳудудидан Қибрай тумани ҳудудига ер остидан ўтказилган тахминан 300 метр узунликдаги қувур ичига шланг жойлаштириш орқали амалга оширган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:34 22.01.2025. Ўқилди: 1024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!