Бугун 3 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистондан Россияга пиёда ўтишга уринган ўзбекистонлик ушланди

Қозоғистондан Россияга пиёда ўтишга уринган ўзбекистонлик ушланди

Қозоғистон Республикаси давлат чегарасининг “Жетису” чегара пости ҳудудида Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси ушланди. Бу ҳақда Павлодар вилоят суди матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.

Аёл ушланганда фуқаро Т. айбини тан олувчи кўрсатмалар берган. Унинг айби маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва маъмурий ишнинг бошқа ҳужжатларида қайд этилган фактик маълумотлар билан ҳам тасдиқланган.

Ишни кўриб чиққан Успенский туман суди уни Қозоғистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 514-моддаси 1-қисми (чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Қозоғистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш) бўйича айбдор деб топиб, 9 суткалик қамоқ жазосини тайинлаган.

Киритилди: 23:53 31.07.2025. Ўқилди: 1079 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!