Бугун 3 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Биз улардан ҳатто мих ҳам сотиб олмаймиз..."

A A A
"Биз улардан ҳатто мих ҳам сотиб олмаймиз..."

Словения Европа Иттифоқидаги Исроилга қурол импорти, экспорти ва транзитини тўлиқ тақиқлаган биринчи мамлакат бўлди. Любляна бу қарорни Ғазо секторидаги можаронинг давом этаётганлиги ва Европа Иттифоқида ягона нуқтаи назар йўқлиги билан изоҳлади.

«Биз улардан ҳатто мих ҳам сотиб олмаймиз. Бу эмбарго фақат омма учун қилинган»- деди Ynet билан суҳбатда Исроилнинг номаълум вакили Словения ҳукуматининг бу қадамини шарҳлаб.

Шунингдек, яҳудий давлати Словения билан савдо алоқаларини олиб бормаслигини қўшимча қилди.

2024 йил июнь ойида Словения парламенти мустақил Фаластин давлатини тан олди. Жорий йилнинг июль ойида эса Словения Исроилнинг икки ўнг радикал вазири - Итамар Бен-Гвир ва Бетсалел Смотричнинг мамлакатга киришини тақиқлади. Улар зўравонликни авж олдириш ва фаластинликларнинг ҳуқуқларини поймол қилишда айбландилар.

Киритилди: 21:25 02.08.2025. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!