Бугун 3 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистон Россияга Волга бўйича янги ҳамкорликни таклиф қилди

Қозоғистон Россияга Волга бўйича янги ҳамкорликни таклиф қилди

Қозоғистон Каспий денгизи сув сатҳининг тарихий даражада пасайиши ортидан Россияга янги ташаббус билан чиқди. Мамлакат вице-премьери Болат Бекниязнинг сўзларига кўра, Волга дарёсини биргаликда бошқариш учун алоҳида ишчи гуруҳ тузиш таклиф этилмоқда.

Каспий денгизи сувининг 80%и айнан Волга орқали кириб келади. Бироқ бу дарё, Урал (Жайиқ) каби расман трансчегаравий ҳисобланмайди ва шу боис у бўйича ҳеч қандай келишувлар мавжуд эмас.

Агар сув сатҳининг пасайиши давом этса, бу нафақат Қозоғистон ва Россия, балки бутун Марказий Осиёда сув хавфсизлигига таҳдид солади. Айниқса:

Қозоғистоннинг Атирау ва Мангистау ҳудудлари;

Туркманистоннинг Каспий соҳилидаги инфратузилмалари;

Ўзбекистоннинг Амударё орқали косвий боғлиқ манфаатлари.

Эслатиб ўтамиз, Волга дарёси Россиянинг Астрахан шаҳри яқинида Каспийга қуйилади.

Киритилди: 21:55 02.08.2025. Ўқилди: 790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!