Бугун 1 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Фарғонада “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ростми?

Фарғонада “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ростми?

Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор қидирув ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлар давомида фуқаролар томонидан айтиб келинаётган “яланғоч одам”, “ёввойи одам” ни ҳеч бир шахс кўрмаганлиги, унинг тасвири видеокузатув камераларига тушмаганлиги, қолаверса мазкур ҳолат сунъий шов-шув кўтариш учун тарқатилган ёлғон хабар эканлиги маълум бўлди.

Ҳурматли фуқаролар юқоридаги каби хабарларга ишониб, ноўрин хулосага борманг. Ижтимоий тармоқ фаолларини бу каби асосланмаган маълумотларни тарқатмасликга чақирамиз,- дейилади хабарда.

Киритилди: 14:19 31.07.2025. Ўқилди: 2314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!