Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистонда янги Конституция бўйича референдум санаси тасдиқланди

Қозоғистонда янги Конституция бўйича референдум санаси тасдиқланди

Бугун, 11 февраль куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 2026 йил 15 март куни мамлакатда янги Конституция лойиҳаси бўйича умумхалқ референдумини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президнет матбуот хизмати хабар берди.

Фармонга мувофиқ, Қозоғистон Республикасининг янги Конституцияси лойиҳаси овозга қўйилади. Референдум бюллетенига фуқаролар учун қуйидаги савол киритилади: “Сиз 2026 йил 12 февралда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Қозоғистон Республикасининг янги Конституциясини қабул қиласизми?”

Аввалроқ Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда парламент ислоҳоти ўтказилишини эълон қилган эди. Ислоҳот доирасида Қозоғистон парламенти икки палатадан бир палатага айлантирилади ва Қурултой деб номланади. Унда 145 та депутатлик ўрни бўлади.

Бундан ташқари, Қозоғистонда вице-президент лавозими жорий қилинади. Уни президент парламент розилиги билан тайинлайди.

Киритилди: 23:47 11.02.2026. Ўқилди: 244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!