Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонун қабул қилиниши мумкин

 Қозоғистонда "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонун қабул қилиниши мумкин

Қозоғистонда Мажлиснинг (парламент) “Халқ партияси” фракцияси депутатлари “хорижий агентлар тўғрисида”ги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарур деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда кеча, 12 февраль куни депутат Ирина Смирнова палатанинг ялпи мажлисида Бош вазир номига йўлланган депутатлик сўровида маълум қилди.

Смирнова ўтган ялпи мажлисда депутатлар Қозоғистондаги USAID фаолияти бўйича ҳам сўров йўллаганини эслатиб ўтди. Смирнованинг сўзларига кўра, Қозоғистонда тахминан 200 нодавлат ташкилот чет элдан молиялаштирилади, уларнинг 70 фоизи турли манбалар орқали АҚШдан маблағ олган. У дунёда шунга ўхшаш муаммоларга дуч келган давлатлар бунга хорижий агентлар тўғрисидаги қонунларни қабул қилиш орқали қарши турганини қўшимча қилди.

Аввалроқ Сербияда ҳам айнан "хорижий агентлар" тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилганди. Шунингдек, Қирғизистон президенти Садир Жапаров ҳам “Айрим қонун ҳужжатларига (“Нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги қонун ва Жиноят кодексига (хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси)” ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолаган эди. Россия ва Грузияда эса бу қонун аллақачон кучга кириб бўлган.

Киритилди: 01:05 16.02.2025. Ўқилди: 1239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!