Олма-Ота вилоятидаги Талгар шаҳарчасида магазин эгаси ва харидор ўртасида келиб чиққан жанжалдан сўнг харидор ўзининг бир гуруҳ танишларини чақиради. Муштлашувда дўкон эгасининг 16 ёшли ўғли олган жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлади.
Шаҳар ички ишлар органлари ўсмирнинг ўлими юзасидан тергов олиб бораётган вақтда дўкон эгасининг уйи ёқиб юборилади.
Шундан сўнг дўкон эгаси ўзини ҳимоя қилишни сўраб президентга очиқ мурожаат қилади.
Айни дамда Талгар шаҳрига Қозоғистон Миллий гвардияси кучлари киритилган, туман акими (ҳокими) ишдан олинган.
Жиноят иши юзасидан 10 киши гумонланувчи деб тан олинган, улардан 7 нафари ҳибсга олинган.