Бугун 21 июль, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистонда ўртача умр кўриш 75 ёшдан ошди, - Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Қозоғистонда ўртача умр кўриш 75 ёшдан ошди, - Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Қозоғистонда умр кўриш давомийлиги 75 ёшдан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Акмарал Алназарова президент Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Акорда.

Йил бошидан буён 21 та инфекция, жумладан, коронавирус билан касалланиш даражаси камайди, деди вазир.

Алназарованинг сўзларига кўра, соғлиқни сақлаш инфратузилмасини ривожлантиришнинг 2025-2030 йилларга мўлжалланган стратегик режаси доирасида янги тиббиёт муассасалари қурилади.

Ўз навбатида, Токаев оналар ва чақалоқлар ўлими даражасини пасайтириш ҳамда беморга йўналтирилган тиббий ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда соғлиқни сақлаш тизимини сифат жиҳатдан қайта қуриш бўйича вазифаларни белгилаб берди. Шунингдек, у ажратилаётган маблағлар, жумладан, дори воситалари билан таъминлашнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Киритилди: 08:32 10.07.2024. Ўқилди: 909 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!