Улардан тўққиз нафари ҳалок бўлди, уч нафари қутқарилди. Қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда. Қозоғистон Мудофаа вазирлиги қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдириб, уларга ёрдам кўрсатилишини маълум қилди. Қозоғистонда ҳарбий хизматчилар ўлими бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тезкор-тергов гуруҳи тузилди. Воқеа жойида ИИВ, ФВВ ва прокуратура ходимлари иш олиб бормоқда.