Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистонда TikTok'ни блоклаш таклиф қилинди

 Қозоғистонда TikTok'ни блоклаш таклиф қилинди

Бу ташаббус сенатор Геннадий Шиповских томонидан кўтарилган. Шундай қилиб, 13 ёшгача бўлган болалар учун ота-онасининг телефонидан ижтимоий тармоққа киришда Face ID технологиясидан фойдаланган ҳолда блокировкалаш механизмини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Акс ҳолда, сенатор тушунтирганидек, Қозоғистонда бу платформани бутунлай ёпиш керак.

Шу билан бирга, Геннадий Шиповских баъзи мамлакатлар TikTok'ни қисман чеклаб қўйганининг бир қанча сабабларини айтиб ўтди:

✅Болалар хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатиши;

✅ Киберхавфсизлик

✅ Инсон саломатлигига таҳдид.

Қозоғистонда TikTok'ни блоклаш масаласи аллақачон кўтарилган. Жорий йилнинг апрель ойида Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Интернетда ноқонуний контент тарқатилаётганини айтган эди.

Киритилди: 14:50 03.10.2024. Ўқилди: 949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!