Бугун 27 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистонда қор ёғди

A A A
Қозоғистонда қор ёғди

Шарқий Қозоғистон вилоятида кескин совуқ кузатилди, деб хабар беради Kazinform.

Риддерда кеча тушдан кейин қор ёғди, маҳаллий аҳоли ёғингарчилик акс этган видеоларни эълон қилишмоқда. Синоптикларнинг хабар беришича, бугун тунда вилоят шарқида ва шимолида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик давом этади.

“Эртага, 29 май куни вилоятнинг шарқий қисмида ёмғир ёғиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан секундига 18 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси +1 дан +6° гача, шарқ ва шимолий ҳудудларда -2° гача совуқ тушиши мумкин», - дея аниқлик киритди “Қазгидромет”.

Бир кун аввал Маркакўл туманида термометр кўрсаткичи -6°С га тушган. Кейинги кечаси Риддер, Катон-Қорағай, Глубоковский тумани ва Маркакўлда яна салбий ҳаво ҳарорати кутилмоқда.

Киритилди: 23:01 28.05.2025. Ўқилди: 949 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!