Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистонда мамлакатдаги энг узун кўприк очилди

Қозоғистонда мамлакатдаги энг узун кўприк очилди

Бухтармин сув омборида очилган кўприкнинг узунлиги 1316 метр бўлиб у Шарқий Қозоғистон вилоятидаги 6 ta туманни боғлайди.

“50 йил давомида фуқаролар ёзда паромда, қишда муз устида ушбу кўлни кесиб ўтарди, – деди бош вазир Олжас Бектенов кўприкнинг очилиш маросимида.

Кўприкда икки қаторли йўл орқали ҳаракат ташкил қилинган бўлиб бу ердан кунига 80 мингтагача автомобил ўтиш имкониятига эга.

“Кўприк қурилишини текшириш учун умумий юки 450 тонна бўлган 15 та юк машинаси тортилди. Махсус қурилмаларда кўприкда деформация, тебраниш (вибрация) ва юк тақсимоти кўрсаткичлари қайд этилади”, – дейилади хабарда.

Киритилди: 22:40 21.10.2024. Ўқилди: 1512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!