Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Қозоғистонда ҳарбийларнинг Каспий денгизига оқиб кетиши муносабати билан миллий мотам эълон қилинди

Қозоғистонда ҳарбийларнинг Каспий денгизига оқиб кетиши муносабати билан миллий мотам эълон қилинди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Манғистау вилоятида ўтказилган машғулотлар чоғида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани сабабли 25 сентябрни мамлакатда умуммиллий мотам деб эълон қилди, дея хабар берди Оқўрда.

Воқеа бугун Каспий денгизи соҳилида ўқув-жанговар вазифани бажариш вақтида юз берган. Об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши ва шамол кучайиши оқибатида тўлқин ҳарбий хизматчиларни денгизга олиб кетган.

Маълумотларга кўра, денгизга 19 нафар ҳарбий оқиб кетган. Улардан 3 нафари қутқарилган, 12 нафар ҳарбийнинг ҳалок бўлгани қайд этилган. Бедарак йўқолган ҳарбийларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Киритилди: 22:45 24.09.2026. Ўқилди: 469 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!