Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистонда энергетика вазири ўринбосари ҳибсга олинди

Қозоғистонда энергетика вазири ўринбосари ҳибсга олинди

Қозоғистонда энергетика вазири ўринбосари Жумабай Карагаев ҳибсга олинди, деб хабар берди сиёсатшунос Ербол Едилов телеграмда ўз манбаларига таяниб.

Унинг даъво қилишича, Карагаев билан бирга "Манғистау вилоятида суюлтирилган газ нархини асоссиз оширишга алоқадор" бошқа шахслар қўлга олинган. “Ҳибсга олинганлар орасида аукционларда манипуляция билан шуғулланган электрон савдо майдончалари раҳбарлари ҳам бор”, — дейилади хабарда.

2021 йил августида Карагаев Европа Иттифоқини Қозоғистон нефтидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилгани хабар қилинганди. У агар ЕИ углерод солиғини жорий қилса, республика Хитой ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига маҳсулот етказиб беришни қайта йўналтиришини таъкидлаганди.

Киритилди: 18:30 14.01.2022. Ўқилди: 2834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!