Қозоғистонда 21 ёшгача бўлган ёшларга энергетик ичимликлар сотиш тақиқланади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди.
“Соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш учун тиббий-санитария биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш муассасаларида 452 та соғлом турмуш тарзи кабинети, 4608 та соғломлаштириш мактаби, тамакига қарши курашиш кабинети, 157 та ёшлар соғломлаштириш марказлари фаолият кўрсатиб келяпти. Тамаки истеъмолини камайтириш мақсадида 2023 йил 1 январдан бошлаб тамаки маҳсулотларига акциз солиғи ставкалари оширилди. “Электрон истеъмол тизимлари (вейплар), ароматизаторлар ва улар учун суюқликлар муомаласини тўлиқ тақиқлаш тўғрисида”ги қонунга Мажилисда ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди. 21 ёшга тўлмаган шахсларга энергетик ичимликлар сотишни тақиқлаш тўғрисидаги нормани муҳокама қилиш тартиби давом этмоқда”, - деди вазир.