Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳасига 71 фоиздан ортиғи ёки 5,5 миллион қозоғистонлик ижобий овоз берди.
Бу ҳақда Қозоғистон ҳисобот бюроси 6 октябрь куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумининг якуний натижаларини сешанба куни эълон қилган референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссияга таяниб хабар қилди.
"6 октябрь куни АЭС қурилиши лойиҳаси бўйича овоз беришда 7 820 200 киши ёки 63,66 фоиз иштирок этди. Улардан 71,12 фоизи ёки 5 561 937 нафари ижобий овоз берди ва 2 045 270 нафар "қарши" овоз берди", - дейди МК вакили Нурлан Абдиров.
12 284 487 қозоғистонлик овоз бериш ҳуқуқига эга эди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси учун ариза берувчиларнинг қисқа рўйхатига Хитой, Жанубий Корея, Франция ва Россия компаниялари киритилган.