Бугун 28 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида электрон навбатни брон қилиш учун кафолат пули жорий этилмоқда

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида электрон навбатни брон қилиш учун кафолат пули жорий этилмоқда

Жорий йилнинг 9 ноябридан бошлаб Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги электрон навбат тизимида жой брон қилиш учун кафолат пули тўлаш мажбурий бўлади.

Бу ҳақда Туркистон вилояти Давлат даромадлари департаменти маълум қилган.

Кафолат пули «Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги» «Қозиғурт», «Б. Қонисбоев» ва «Атамекен» чегара ўтказиш пунктларида 20 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи (ОҲКК), яъни 86 500 тенге (190 доллар) миқдорида белгиланган.

«Ушбу чора чегара ўтказиш пунктларида сунъий навбатлар юзага келишининг олдини олиш ва ташувчиларнинг масъулиятини оширишга қаратилган», — дея маълум қилган департамент.

Электрон навбатни брон қилиш учун ташувчининг махсус электрон ҳисобида 20 ОҲКК миқдорида маблағ бўлиши керак.

Агар транспорт воситаси чегара ўтказиш пунктига белгиланган вақтда етиб келса, кафолат пули ташувчига автоматик тарзда тўлиқ қайтарилади.

Бироқ ташувчи 90 календарь кун давомида кетма-кет икки марта белгиланган вақтда чегара ўтказиш пунктига келмаса, кафолат пули қайтарилмайди ва давлат бюджети даромадига ўтказилади.

Бу ҳақда Туркистон вилояти Давлат даромадлари департаменти маълум қилган.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!