Бугун 1 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистон Украинанинг Новороссийскдаги халқаро нефт терминалига қилган ҳужумини қоралади

Қозоғистон Украинанинг Новороссийскдаги халқаро нефт терминалига қилган ҳужумини қоралади

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳужум Остона ва Киев ўртасидаги икки томонлама муносабатларга зарар етказишини билдирди.

Шунингдек, Қозоғистон Киевдан “бундай воқеаларнинг келажакда такрорланишига йўл қўймаслик учун самарали чоралар кўришини” кутаётганини билдирди.

"Бу халқаро ҳуқуқ нормалари билан ҳимояланган, фақат фуқаролик мақсадларида фойдаланиладиган объектга қарши амалга оширилган учинчи агрессия ҳаракатидир", дейилади вазирлик баёнотида.

29 ноябр куни Россиянинг Новороссийск портидаги Каспий қувурлар консорциумининг Қозоғистон нефтини овтказувчи терминал денгиз дронлари томонидан ҳужумга учраган эди. Ушбу консорциум орқали Қозоғистон нефтининг 80 фоиздан ортиғи, асосан Европага экспорт қилинади. Ҳужумдан сўнг нефт хомашёсини юклаш вақтинча тўхтатилган, нефтни танкерларига юклайдиган учта ташқи мосламадан бири ишдан чиққан.

Каспий қувурлар консорциуми халқаро компания бўлиб, унинг акциядорлари орасида АҚШ, Қозоғистон ва Европа мамлакатларининг компаниялари мавжуд.

Киритилди: 16:29 30.11.2025. Ўқилди: 797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!