Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистон Туркия билан божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича келишувни ратификация қилди

A A A
Қозоғистон Туркия билан божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш бўйича келишувни ратификация қилди

Президент Тоқаев «Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ахборот алмашинувини ташкил этиш ва божхона назорати тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисида»ги Битимни ратификация қилиш ҳақида”ги Қозоғистон Республикаси қонунини имзолади.

Битимнинг ратификация қилиниши божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва оптималлаштиришга, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари учун қулай шарт-шароитлар яратишга ёрдам беради, бу эса, ўз навбатида, юк ташувчилар учун шарт-шароитларни яхшилайди.

Хусусан, божхона назорати ва контрабанда соҳасида ҳуқуқбузарлик белгилари аниқланган ҳоллар бундан мустасно, назорат-ўтказиш пунктларида чегарадан устувор ўтиш, божхона назоратини ўтказиш муддатларини қисқартириш мақсадида божхона расмийлаштирувларини соддалаштириш, назорат-ўтказиш пунктларида божхона кўригидан озод қилиш назарда тутилган.

Шартнома, шунингдек, Қозоғистон ва Туркия ўртасида ҳаракатланаётган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида электрон маълумот алмашиш орқали божхона назорати самарадорлигини ошириш ва вақтни қисқартиришга қаратилган.

Киритилди: 16:13 23.09.2023. Ўқилди: 774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!