Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Қозоғистон президенти Украина атрофида вазият кескинлашгани муносабати билан кўрсатмалар берди

Қозоғистон президенти Украина атрофида вазият кескинлашгани муносабати билан кўрсатмалар берди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев бош вазир, Президент маъмурияти ва барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларига, шунингдек, ҳокимларга яқин атрофдаги вазиятнинг кескинлашуви муносабати билан муҳим ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича шошилинч чоралар кўришни топширди, дея хабар қилди президент маслаҳатчиси ва матбуот котиби Берик Уали.

Қозоғистон парламенти палаталари раисларига кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Мамлакатдаги вазият президентнинг шахсий назорати остида экани қайд этилди.

“Давлатимиз учун барқарорлик, осойишталик, қонун ва тартибни сақлаш асосий стратегик мақсаддир. Қозоғистон бир неча бор икки славян халқи ўртасидаги адоватни тўхтатиш масаласини музокаралар йўли билан ҳал этиш тарафдори бўлган”, - дея таъкидлади Уали.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган шароитда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилишини маълум қилган эди.

Киритилди: 21:00 22.11.2024. Ўқилди: 537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!