Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Қозоғистон президенти сунъий интеллект учун ахлоқий тамойилларни ишлаб чиқишни таклиф қилди

Қозоғистон президенти сунъий интеллект учун ахлоқий тамойилларни ишлаб чиқишни таклиф қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев сунъий интеллект учун ахлоқий тамойилларни ишлаб чиқиш бўйича халқаро комиссия тузишни таклиф қилди.

Тўқаев чоршанба куни Остонада бўлиб ўтган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VIІI қурултойида шундай таклиф билан чиқди.

"Гап инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш ва тақдирий характерга эга бўлган қарорларни қабул қилишда камситишларга йўл қўйилмаслигини англатувчи ўзига хос "алгоритмлар бўйича буйруқлар" ҳақида бормоқда", — деди Тўқаев.

"У сунъий интеллект, биометрик маълумотлар, биоинженерия ва бошқа инқилобий технологиялар ривожланиш соҳасини тез ўзгартираётганини эслатди. Аммо ахлоқий тамойиллар тараққиётнинг юқори динамикасига мослашишга улгурмайди", — деди президент.

Тўқаевнинг фикрича, танлаш эркинлиги ва шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги, рақамли тенглик ва хавфсизлик, сунъий интеллект ва бошқа кўплаб технологиялардан фойдаланиш янги муаммоларга айланди.

Давлат раҳбари маънавият пешволари, олимлар ва муҳандис-технологларнинг доимий мулоқоти орқалигина бу қийинчиликларга қарши туриш мумкинлигини таъкидлади.

Киритилди: 17:10 17.09.2025. Ўқилди: 360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!