Бугун 29 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Қозоғистон президенти АҚШдан қайтгач, ташқи сиёсат соҳасида кенг кўламли кадрлар алмашинувини амалга оширди

Қозоғистон президенти АҚШдан қайтгач, ташқи сиёсат соҳасида кенг кўламли кадрлар алмашинувини амалга оширди

Қозоғистон президенти АҚШдан қайтгач, ташқи сиёсат соҳасида кенг кўламли кадрлар алмашинувини амалга оширди — ОАВ

Хабарларга кўра, Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеуни лавозимидан озод этган. У тегишли фармон билан Қозоғистон президентининг халқаро инвестициялар ва савдо ҳамкорлиги масалалари бўйича ёрдамчиси этиб тайинланган.

Мурат Нуртлеу ўрнига Ермек Кушербаев мамлакатнинг янги ташқи ишлар вазири этиб тайинланган.

Бундан ташқари, Ержан Ашикбаев Қозоғистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимидан, Ерлан Алимбаев Қозоғистоннинг Женевадаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили лавозимидан, Ержан Казихан президентнинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси лавозимидан, Зулфия Сулейменова президент маслаҳатчиси – Қозоғистон президентининг халқаро экологик ҳамкорлик бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилган.

Киритилди: 17:50 26.09.2025. Ўқилди: 904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!