Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан жазони ижро этиш тизими муассасасида террорчилик ҳаракатини тайёрлашда гумон қилинган шахс ҳамда унинг шериклари қўлга олинди.
Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, колониялар Олмаота, Қўстанай вилоятлари ва Жетису вилоятида текширилган. Радикал диний мафкура тарафдорларининг 10 нафари фаолиятига чек қўйилди. Дастлабки маълумотларга кўра, судланувчилардан бири қамоқда бўлган вақтида теракт тайёрлаган, қолганлари эса террорчилик мафкураси тарғиботида қатнашган, шунингдек, ташкилотга ишлаш учун одамларни жалб қилган.