Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Қозоғистон билан чегарадаги “Довуд ота” пости яна тўрт ойга ёпилди

Қозоғистон билан чегарадаги “Довуд ота” пости яна тўрт ойга ёпилди

Жорий йилнинг 1 февралдан бошлаб Қозоғистон билан чегарадаги “Довуд ота” постидан ҳаракатланиш 3 ойга тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.

Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси хабарига кўра, қурилиш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан Қозоғистон Ўзбекистон томонига чегарадан ўтиш чекловини яна 4 ойга — 2025 йил 1 сентябргача узайтириш таклифи билан расман мурожаат қилган. Ўзбекистон ташаббусни қўллаб-қувватлаган.

Қайд этилишича, айни пайтда постда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда: металл конструксияларни ўрнатиш, муҳандислик тармоқларини ётқизиш, биноларни капитал таъмирлаш.

Бундан ташқари, майдан августгача "КазАвтоЖол" НК АК Тажен (Қозоғистон) ва “Довуд ота” (Ўзбекистон) пунктлари орасидаги нейтрал чизиқда йўл қуради. Ўзбекистон томонида ҳам шундай ишлар режалаштирилган.

Киритилди: 19:16 19.05.2025. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!