Бугун 19 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қозоғистон бензин ва дизел ёқилғиси экспортига ҳам тақиқ қўйди

Қозоғистон бензин ва дизел ёқилғиси экспортига ҳам тақиқ қўйди

Қозоғистон темир йўл транспортида бензин ва дизел ёқилғисини олиб чиқишга тақиқ жорий қилди.

«Nur.kz» нашрининг тегишли ҳужжатга таяниб ёзишича, мамлакат энергетика, молия ва ички ишлар вазирликлари ҳамда Миллий хавфсизлик қўмитаси ички бозорда тақчилликнинг олдини олиш мақсадида 2025 йил 1 февралдан 2025 йил 29 мартгача бензин ва дизел ёқилғиси экспортини тақиқловчи қўшма буйруқ чиқарган.

Бундан инсонпарварлик ёрдами ёки табиий офатлар, авария ва фалокатларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадлари мустасно.

Шунингдек, худди шундай тақиқ 2024 йилнинг 29 сентябридан автотранспорт воситаларида бензин ва дизел ёқилғисини республикадан олиб чиқишга нисбатан жорий қилинган эди. Мазкур чеклов ҳам жорий йил март ойининг охиригача амал қилади.

Қайд этилишича, Қозоғистонда Аи-95 маркали бензин нархи Европанинг бошқа давлатлари орасида энг арзон бўлса-да, аҳолининг шу турдаги ёқилғи билан таъминланганлиги бўйича Қозоғистон Европанинг кўпгина давлатларидан паст. Мамлакатда бир қозоғистонликнинг ўртача иш ҳақига 1 208,9 литр Аи-95 бензин сотиб олиши мумкин. Ушбу кўрсаткич билан таҳлилчилар Қозоғистонни рейтингда 32 давлат орасида атиги 16-ўринга қўйган.

Ўз навбатида, Қозоғистонда ёнилғи нархлари тез орада ошиши ҳам истисно қилинмаяпти.

Киритилди: 14:03 29.01.2025. Ўқилди: 1045 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!