Қозоғистон Миллий банки (регулятор) мамлакатдаги тижорат банкларини норезидентлар билан бизнес алоқаларини ўрнатишда эътиборлироқ бўлишни ва уларнинг ҳаракатларини халқаро тўлов тизимлари билан мувофиқлаштиришни тавсия қилмоқда.
“Қозоғистон норезидентлари учун тўлов карталарини чиқаришда банк фаолиятида йўл қўйиб бўлмайдиган потенциал хатарларнинг юзага келиши ва амалга оширилиши эҳтимолини баҳолаш ва уларни минималлаштириш учун VISA ва Mastercard халқаро тўлов тизимлари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказиш зарур", дейилади регулятор баёнотида.
Айни вақтда Ўзбекистон банклари фаол тарзда ўзларининг халқаро банк карталари, жумладан VISA ҳамда Mastercard халқаро тўлов тизимлари карталарини реклама қилмоқдалар. Рекламаларда бундай турдаги карталар чет эл фуқаролари учун ҳам очиб берилишига ҳам урғу берилган.