Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев халққа мурожаат қилди.
“Севимли шаҳримизда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига оммавий ҳужумлар уюштирилмоқда, улар орасида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар бор. Олмаотадан ташқари яна бир қатор вилоят марказларида вазият кескинлашган, шу сабабли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Бу зарурий чора, Президент сифатида мен фуқароларимизнинг хавфсизлиги ва тинчлигини ҳимоя қилишга, Қозоғистон яхлитлиги ҳақида қайғуришга мажбурман. Мен кўрган чора-тадбирлар фаровонликка қаратилган. Аммо бу чора-тадбирлар ҳанузгача давом этмоқда.
Бу моддий манфаатдор фитначиларнинг пухта ўйланган режаси. Давлат раҳбари ва бугундан бошлаб Хавфсизлик Кенгаши Раиси сифатида мен имкон қадар халқимни ҳимоя қиламан. Ўз ҳаёти ва оила аъзолари ҳаётини ҳимоя қилиш учун мурожаат қилаётган фуқароларимизнинг хавфсизлиги масаласи давлатимиз хавфсизлиги масаласидир. Ишончим комилки, халқ мени қўллаб-қувватлайди. Нима бўлишидан қатъи назар, мен пойтахтда бўламан, бу менинг конституциявий бурчим – халқ билан бирга бўлиш. Биз биргаликда Қозоғистон тарихидаги қора чизиқни енгамиз. Тез орада мен Қозоғистонни сиёсий ўзгартириш бўйича янги таклифлар билан чиқаман. Изчил ислоҳотлар позициясида қоламан ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ҳарбий хизматчиларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Улар зарбани жангари гуруҳлардан олишди. Ва, афсуски, улар йўқотишларга дуч келишмоқда. Уларнинг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз”, – деди Президент Қосим-Жомарт Тўқаев халққа.