Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қорақалпоғистондаги воқеалар фонида Қирғизистон раҳбарияти Қирғизистон халқига мурожаат қилди

A A A
Қорақалпоғистондаги воқеалар фонида Қирғизистон раҳбарияти Қирғизистон халқига мурожаат қилди

Фаоллар ва блогерлардан қўшни ва бошқа хорижий давлатларда содир бўлаётган воқеаларга нисбатан провокацион постлар чоп этишдан, баҳо беришдан тийилиш сўралди.

“Қирғизистон тинчликсевар давлат сифатида бошқа хорижий давлатларнинг ички ишларига аралашишга ҳаққи йўқ.Хорижий мамлакатларда бўлаётган барча жараёнлар фақат уларнинг ички иши.

Шу боис, сиздан яна бир бор қўшни ва бошқа мамлакатларда содир бўлаётган воқеаларга нисбатан ноаниқ фикрлар ва баҳолар билан давлатлар ўртасидаги яхши қўшничилик тамойилларига зид бўлган турли нашрлардан тийилишингизни сўраймиз”, — дейилади Қирғизистон президенти матбуот хизмати мурожаатида.

Киритилди: 16:34 03.07.2022. Ўқилди: 12843 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!