Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Қорақалпоғистонда йигирма ёшдан ошган ака-укага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилди

Қорақалпоғистонда йигирма ёшдан ошган ака-укага туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилди

ФХДЁ органларида тизимли текшириш натижасида мамлакатимизда, асосан чекка ҳудудлар аҳоли пунктларида, турли сабаблар ҳамда ҳуқуқий билимлари етарли даражада бўлмаганлиги, шунингдек, ота-оналар томонидан фарзандларига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни олмаганликлари аниқланди.
Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида, мамлакатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг июнь ойида тегишли қарор имзоланди. Унга кўра, ҳокимият, хотин-қизлар қўмитаси, ФХДЁ бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда бошқа манфаатдор органларнинг вакилларидан иборат махсус гуруҳ шакллантирилди.ФХДЁ бўлими билан биргаликда Давлат хизматлар маркази ходимлари томонидан ҳар бир маҳаллада уйма-уй юриш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишлар натижасида қатор муамммолар, жумладан, Қўнғирот тумани “Олтинкўл” маҳалласи фуқаролар йиғинидаги бир оилада туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалари йўқ 2 нафар бола яшаб келаётгани аниқланди.

Тасаввур қилинг, шу 2 та бола — 1996 йил 23 январда туғилган Атажанов Уразали Кулмурат ўғли ва 1998 йил 25 августда туғилган Атажанов Бекзат Кулмурат ўғли республикамизнинг Конституцияси ва қонунларида белгиланган ҳақ-ҳуқуқлардан тўлалигича фойдаланиш имкониятига эга эмас эдилар. 2018 йил 8 октябрь кунидан бошлаб улар республикамизнинг Конституцияси ва қонунларида белгиланган ўз ҳақ-ҳуқуқларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Ота-оналари юртбошимизга ва Давлат хизматлар агентлигига ўзларининг чексиз миннатдорлигини билдирдилар.
Биз “Бирорта ҳам бола қайд этилмасдан қолиши мумкин эмас” ва “Туғилганликни қайд этилиши – бола ҳуқуқларини руёбга чиқарилишининг ва фуқаролиги бўлмаслигининг олдини олишнинг ҳуқуқий асосидир” деган эзгу ғояларга амал қиламиз.

 

Дошанова Гулхатша Матжановна,

Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлар маркази агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Қўнғирот тумани Давлат хизматлар маркази давлат рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи хужжатларни расмийлаштириш бўлими етакчи мутахассиси.

Manba: kruz.uz

Киритилди: 22:43 29.10.2018. Ўқилди: 1237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!