2025 йил 13 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида фожиали ҳодиса содир бўлди.
Маълумотларга кўра, Саманкўл маҳалласи, Қамишқалъа аҳоли пунктида жойлашган уйда истиқомат қилган фуқаро А.Ж. уйни иситиш мақсадида қўлбола иситиш печини ўрнатиб, унинг мўрисини кесиб ташлаган ҳамда печни бошқа хонага кўчириб, мўрисиз ҳолда газ тармоғига улаган.
Оқибатда уй аъзолари газ ёниши натижасида ҳосил бўлган тутун — ис газидан заҳарланиб, фуқаро А.Ж. ҳамда унинг набиралари: 14 ёшли А.С. (8-синф ўқувчиси) ва 10 ёшли А.Қ. (4-синф ўқувчиси) ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳодиса юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
⚠️ Фуқаролардан иситиш қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралади.