Бош прокуратура томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманидаги “Q.М.” масъулияти чекланган жамиятнинг мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компресслаш шохобчасининг ўлчов қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида 2,9 миллиард сўмлик табиий газни талон-тарож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.