Рақобат қўмитасига кўра, 2026 йилнинг биринчи ярмида ўтказилган 345 та танлов савдоси таҳлил қилинганда, уларнинг 317 тасида рақобатга зид ҳолатлар фош этилган.
Хусусан, йўл қурилиши соҳасидаги 200 та танловда буюртмачилар ва корхоналар ўзаро келишиб, битта иштирокчини ғолиб қилиб келгани маълум бўлган.
Ҳатто айрим ҳужжатлар ва ҳисоб-фактуралар савдолар ўтказилмасдан туриб сохталаштирилгани маълум бўлган.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан ҳужжатлар судга юборилган.