Президентнинг тегишли фармонига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника ёки дендрология боғлари барпо этилади.
Қайд этилишича, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамда ўрмонларни бошқариш тизимида ислоҳотларни изчил давом эттириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда келтирилишича, 2025/26-ўқув йилидан бошлаб Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ва унга бириктириладиган “яшил” техникумларда ўқув жараёни дуал таълим тизими асосида йўлга қўйилади.
Илмий-амалий машғулотларни ташкил қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ботаника ёки дендрология боғлари барпо этилади.
Шунингдек, уруғчилик, кўчатчилик, иқлим ўзгариши соҳаларида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил қилиб борилади.