Бош прокуратура штаби томонидан Бухоро вилоятида ўтказилган назорат тадбирида Қоракўл туманида "О. О. 2." фермер хўжалигига қарашли сув насоси ҳисоблагичдан ташқари тармоққа улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасига 867 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.