Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистон аҳолиси 15 йил ичида 50 миллион нафарга етиши кутилмоқда

Ўзбекистон аҳолиси 15 йил ичида 50 миллион нафарга етиши кутилмоқда

Яқин 15 йил ичида Ўзбекистон аҳолиси 38 миллиондан 50 миллион нафарга, урбанизация даражаси эса 51 фоиздан 65 фоизга етиши кутилмоқда. Бу ҳақда Бокудаги Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасида бўлиб ўтган Етакчилар саммитида Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича:

— Ўзбекистонда охирги ўн йилда қурилаётган уй-жойларнинг йиллик сони 10 баробар ошиб, 2025 йилда 238 мингта хонадонга етди, 2030 йилда ушбу рақамни яна 1,5 баробар оширилади;

— аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш дастурларига ҳар йили бюджетдан қарийб 2 миллиард доллар маблағ ажратилмоқда;

— норасмий турар жойлар муаммосини ҳал қилиш учун 2024 йилда алоҳида қонун қабул қилиниб, 100 мингга яқин уйга ҳужжат расмийлаштириб берилди;

— эскирган уй-жойларни янгилаш мақсадида реновация ҳисобига қуриладиган хонадонлар улушини 15 фоиздан 60 фоизга етказиш режа қилиб олинди.

Киритилди: 21:42 18.05.2026. Ўқилди: 294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!