Қорабоғдаги келишув натижалари:
— Тоғли Қорабоғ мудофаа армияси бутунлай тарқатиб юборилади ва қуролсизлантирилади;
— Қорабоғ ҳудудидан оғир ҳарбий техника ва қуроллар олиб чиқилади ва утилизация қилинади;
— Озарбайжон томонидан қўйилган реинтеграция, Қорабоғ арманларининг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, Озарбайжон Конституцияси доирасида Қорабоғ аҳолисининг турмуш тарзини таъминлаш масалалари, эришилган келишувга мувофиқ, 2023 йил 21 сентябрда Евлах шаҳрида бўлиб ўтадиган маҳаллий арман аҳолиси вакиллари ва Озарбайжон Республикаси марказий ҳокимият органлари вакиллари ўртасидаги учрашувда ва кейинги учрашувларда муҳокама қилинади.