Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қорабоғда мина портлаши натижасида ОАВ ходимлари ҳалок бўлди

Қорабоғда мина портлаши натижасида ОАВ ходимлари ҳалок бўлди

Озарбайжоннинг Кельбажар вилоятида мина портлаши натижасида уч киши — AzTV телеканали оператори, АзерТАдж ахборот агентлиги ходими ҳамда Сусузлуғ қишлоғи фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошлиғи ўринбосари ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

«4 июнь куни Кельбажар вилоятига юборилган ОАВ ходимлари бўлган Камаз автоулови Сусузлуғ қишлоғида танкка қарши минага учраб, портлади. Натижада уч киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди», — дея хабар берилмоқда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг қўшма баёнотида.

Ҳодиса юзасидан Озарбайжон ҳарбий прокуратураси жиноий иш қўзғатди, тергов ишлари олиб борилмоқда, дейди Озарбайжон ИИВ.

Киритилди: 16:50 05.06.2021. Ўқилди: 1867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!