Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

“Қора ният” сериалидаги Йилдиз фарзандли бўлди, Жем Адриан жиддий касалликка чалинди: туркиялик машҳурларда қандай янгиликлар?

“Қора ният” сериалидаги Йилдиз фарзандли бўлди, Жем Адриан жиддий касалликка чалинди: туркиялик машҳурларда қандай янгиликлар?

Турк актёр ҳамда актрисалари шахсий ҳаётида рўй бераётган янгиликлар, ҳозирда юлдузлар нималар билан банд экани ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Қора ният” сериали қаҳрамони Эда Эже тўрт йиллик муносабатлардан сўнг Буграхан Тунжерга турмушга чиққан.

Актриса ёз фаслининг охирида фарзанд кутаётгани ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берган эди.

“Галатасарай” баскетбол клуби сайтида жуфтликнинг фарзандли бўлгани ҳақида эълон қилинди, табрикномада шундай дейилган:

Ҳурматли спортчимиз Буграхан Тунжер ва унинг севикли рафиқаси Эда Эже! Бугун дунёга келган қизлари Мина Ипекка мустаҳкам соғлик, узоқ ва бахтли умр тилаймиз, Тунжерлар оиласини чин қалбимиздан табриклаймиз. Галатасарай оиласига хуш келибсиз, Мина Ипек Тунжер!
Турк эстрадасининг севимли юлдузи Жем Адриан соғлиғида муаммолар юзага келганини ижтимоий тармоқларда билдирди.

Касаллик оғир кечаётганига қарамай, санъаткор концерт дастурлари кунини кўчирмаслигини айтиб ўтди:

Яқинларим томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда бугун, эртага ва яна бир кун концертим намойиши бўлиб ўтади. Агар саҳнада қўшиқларни яхши ижро эта олмасам, айбга буюрмасликни сўрайман. Мен қўлимдан келган барча ишни қиламан”, — дея мухлисларга мурожаат қилди.

Омера Адамўглу образини ижро этган актёр Салаҳаттин Пашали ижтимоий тармоқларда рафиқаси Лара Пашалини таваллуд айёми билан табриклади ва байрамни бирга нишонлаган кундан эсдалик фотосуратлар билан бўлишди.

Нафақат Туркияда, балки бошқа мамлакатларда ҳам машҳурликка эришган актриса Буржу Бирижик ҳозирда ҳомиладорликнинг бешинчи ойида. У турмуш ўртоғи Эмре Еткин, укаси Биркин Бирижик ва унинг рафиқаси Сумайя билан Грецияга саёҳат учун йўл олди.

Фото: Дзен

Интервьюлардан бирида актриса оиладаги янги меҳмонга унинг турмуш ўртоғи қандай муносабатда эканлиги ҳақидаги саволга шундай жавоб қилди:

Бу кутилмаган хабар эмас эди. Эмре қиз фарзандли бўлишни жуда истарди ва биз фарзандимиз дунёга келишини интиқлик билан кутмоқдамиз.

Актриса Фаҳрие Эвжен ва унинг турмуш ўртоғи Бурак Ўзчивит оиласи билан ўрмонларни кезаётган суратларини бўлишди. Юлдузлар оиласи фарзандлари билан тез-тез сайр ва саёҳатларга чиқиб туради.

Ўгузҳан Коч ва Демет Ўздемир 2022 йилнинг август ойида турмуш қурган ва Истанбулдаги энг нуфузли меҳмонхонада 180 000 долларлик тўй маросими бўлиб ўтган эди.

Афсуски, орадан саккиз ой ўтиб жуфтлик ажрашиб кетди. Бироқ турк ОАВ маълумот беришича, собиқ эр-хотин бир тумандан уй харид қилиб, деярли қўшниларга айланди.

Киритилди: 14:58 13.04.2024. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!