Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Қора денгизда кема дрон ҳужумига учради: бир озарбайжонлик ҳалок бўлди

Қора денгизда кема дрон ҳужумига учради: бир озарбайжонлик ҳалок бўлди

Руминия соҳиллари яқинида Қора денгизда Royad Mammadov кемаси дрон ҳужумига учраган. Ҳодиса оқибатида бир нафар Озарбайжон фуқароси ҳалок бўлган, яна бир киши бедарак йўқолган.

Кема экипажи таркибида бўлган бошқа Озарбайжон фуқаролари қутқарилган, улардан уч нафари шифохонага ётқизилган.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ҳодиса юзасидан тегишли давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва масъул идоралари билан ҳамкорликда зарур чораларни кўраётганини маълум қилди.

Киритилди: 08:32 07.10.2026. Ўқилди: 698 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!