Бугун 19 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Қонун ҳужжатларига зид 195 та қарор ва фармойиш қабул қилинган

Қонун ҳужжатларига зид 195 та қарор ва фармойиш қабул қилинган

Президентимиз ташаббуси билан бир неча йил аввал “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим” тамойили асосида бошланган ислоҳотлар бугун ўз мевасини бермоқда. Буни Андижон вилояти Адлия бошқармаси, унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

– Ўтган йил давомида бошқарма ва туман, шаҳар бўлимларимизга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, давлат хизматлари кўрсатиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, нотариат ва бошқа соҳаларга оид 20 минг 362 та мурожаат келиб тушди, – дейди Андижон вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Отабек Бозоров. – Мурожаатларнинг 19 минг 846 таси ёки 97 фоизи ҳал этилди, яъни 16 минг 205 таси қаноатлантирилди, 3 минг 641 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Мурожаатлар асосида турли идораларга 381 та тақдимнома, шунингдек, судларга 30,3 миллиард сўмдан ортиқ маблағни қайтариш юзасидан 417 та даъво аризаси, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 78 та таклиф киритилди.

Бошқарма, унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан ўтган йили 2 минг 489 та ўрганиш ва мониторинг тадбирлари ўтказилди. Ўрганишлар давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга жами 899 та тақдимнома киритилди. Ана шу тақдимномалар асосида фуқаро ва тадбиркорларга 81,5 миллиард сўмга яқин маблағ қайтарилди, шунингдек, 4 минг 432 та ҳужжат бекор қилинди ёки қонун талабларига мувофиқлаштирилди, 106 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди, 7 нафар фуқаро билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Бундан ташқари, 2024 йилда вилоятдаги Давлат хизматлари марказлари орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 850 мингга яқин хизмат кўрсатилган. Шундан 495 мингдан ортиқ хизмат кўчмас мулк, таълим, лицензия, ижтимоий соҳаларга оид бўлса, 81 мингдан ортиқ хизмат тадбиркорлик субъектларини ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш бўйича кўрсатилди.

Ҳозирги кунда аҳолига марказлар томонидан 400 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда, жорий йилда уларга яна 10 дан ортиқ турдаги янги давлат хизматлари қўшилди.

Бошқарманинг Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан 2024 йил давомида 540 минг 503 та ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Улардан 7 минг 318 тасига салбий хулоса берилган. Шунингдек, 42 минг 186 та ҳужжат лойиҳасида камчиликлар мавжуд бўлганлиги туфайли ташкилотларга қайтарилган.

Ўтган йили вилоятда адлия органлари томонидан маҳаллий ҳокимият идоралари ҳамда назорат қилувчи, хизмат кўрсатувчи ва бошқа давлат ташкилотларида 920 маротаба норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинди. Шунингдек, соҳага оид жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 73 маротаба сўровномалар ўтказилди. Ўрганиш ва сўровномалар натижалари таҳлил этилиб, тегишли ташкилотларга хулоса, таклиф ва тавсиялар юборилди.

Адлия органлари томонидан “Е-қарор” электрон тизимида мониторинглар олиб борилиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган қарор ва фармойишлар доимий ўрганиб борилмоқда. Ўтказилган мониторинг ва ўрганишлар натижасида 195 та қонун ҳужжатларига зид қарор ҳамда фармойишлар қабул қилинганлиги аниқланган.

Аниқланган ноқонуний қарорлар юзасидан ҳокимлик ҳамда бошқа давлат органлари, ташкилотларига 53 та тақдимнома, 16 та огоҳнома ва судга 1 та даъво аризаси киритилди.

Таъкидлаш жоизки, амалга оширилаётган юқоридаги каби ишлар натижасида фуқаролар ва тадбиркорларга қулайликлар яратилмоқда, муаммолари ижобий ҳал этилмоқда, қолаверса, уларнинг давлат идораларига бўлган ишончи янада мустаҳкамланмоқда.

Киритилди: 10:07 29.01.2025. Ўқилди: 530 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!