Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Сурхондарёда аёл ва боласи ўлдирилиб, уйи ёқиб юборилди

Сурхондарёда аёл ва боласи ўлдирилиб, уйи ёқиб юборилди

Ҳодиса Узун туманида юз берган. 15 февраль куни соат 03:39ларда М.Р. (аёл) хонадонида ёнғин юз бергани ҳақида 102 рақамига мурожаат тушган.

Тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб борганида, фуқаро М.Р. ва вояга етмаган ўғли О.Ҳ.нинг мурдалари тан жароҳатлари билан топилган.

Шунингдек, яна икки бола — М.Ҳ. ва З.Ҳ. Узун тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов харакатлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди Бош прокуратура.

Киритилди: 15:11 18.02.2025. Ўқилди: 3194 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!